«давлат хизматлари агентлиги» тегли мақолалар


Давлат хизматлари марказларида «права»ни алмаштириш вақтинчалик тўхтатилади
31 август 2022, 17:27

Давлат хизматлари марказларида «права»ни алмаштириш вақтинчалик тўхтатилади

ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»ни жорий этди. Тизимдаги профилактик ишлар сабаб ЙИДХП ва Давлат хизматлари марказларида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш вақтинча чекланади.

Давлат хизматлари ҳамда Интеллектуал мулк агентликлари Адлия вазирлигига қўшиб юборилди
17 март 2022, 17:08

Давлат хизматлари ҳамда Интеллектуал мулк агентликлари Адлия вазирлигига қўшиб юборилди

Президент фармонига асосан Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги таркибида департамент сифатида қайта ташкил этилади. Вазирликда бошқарув тузилмалари 666 тадан 222 тага, бир-бирини такрорловчи вазифалар 34 фоизга, функциялар 46 фоизга, ҳаражатлар эса 84,5 млрд сўмга қисқаради. Аввалроқ, вазир Русланбек Давлетов ДХА тизимидаги ходимлар сони қисқаришини эмас, аксинча ортишини айтганди.

Пойтахтдаги ДХМлар эски «права»ни алмаштириш учун сўнгги мижоз қолгунича хизмат кўрсатади
25 феврал 2022, 18:04

Пойтахтдаги ДХМлар эски «права»ни алмаштириш учун сўнгги мижоз қолгунича хизмат кўрсатади

Давлат хизматлари агентлиги эски ҳайдовчилик гувоҳномасини мажбурий алмаштириш муддати тугаётгани муносабати билан ДХМларга кунига 700 нафаргача фуқаро мурожаат қилаётганини маълум қилди. Шундан келиб чиқиб, энди пойтахтнинг 10 та туманидаги ДХМлар янги гувоҳномани бериш учун сўнгги мижоз қолгунича фаолият кўрсатади.

Давлат хизматлари маркази хорижга чиқиш паспортини беришни бошлади (рўйхат)
5 январ 2022, 15:23

Давлат хизматлари маркази хорижга чиқиш паспортини беришни бошлади (рўйхат)

Эндиликда ички ишлар бўлимларидан ташқари, айрим давлат хизматлари марказларида ҳам хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш мумкин. Йил охирига келиб, бундай имконият барча ДХМларда пайдо бўлади.

Энди хорижга чиқишга тақиқни телефон орқали аниқлаш мумкин
30 декабр 2021, 16:17

Энди хорижга чиқишга тақиқни телефон орқали аниқлаш мумкин

Болалар боғчасига навбатга қўйиш, ижро ҳолати бўйича қарздорликни, кадастр объектига ва хорижга чиқишга тақиқни аниқлаш, тадбиркорлар маълумотларини автоматик тарзда, мобил қурилмадаги USSD сўрови ёрдамида олиш имконияти яратилди.

Июль-сентябрь ойларида 675 та қариндошлар ўртасида никоҳ қайд этилган
4 октябр 2021, 17:43 1

Июль-сентябрь ойларида 675 та қариндошлар ўртасида никоҳ қайд этилган

Июль-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари қайд қилинган. Энг кўп бундай никоҳ қайд қилинган ҳудудлар Сурхондарё, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

2 млн дан ортиқ фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзгартирмаган — ДХА
27 сентябрь 2021, 16:33

2 млн дан ортиқ фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзгартирмаган — ДХА

ДХА маълумотларига кўра, 3,6 млн ҳайдовчи эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига ўзгартирган. 2 млн ндан ортиқ киши эса ҳали ҳам ўзгартирмаган. Агентлик навбатларнинг олдини олиш учун яратилган қулайликларни яна бир бор эслатиб ўтди.

Ногиронлиги бор шахслар давлат хизматларидан чегирма асосида фойдаланиши мумкин бўлади
11 май 2021, 17:01

Ногиронлиги бор шахслар давлат хизматларидан чегирма асосида фойдаланиши мумкин бўлади

Ногиронлиги бор шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда тўловлар учун чегирмалар берилади. Президент душанба кунги тақдимот вақтида айни шу бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган. Қолаверса, хизматлар сонини йил якунига қадар 157 тадан 200 тага етказиш вазифаси ҳам қўйилган. Бундан ташқари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти танқид остига олинган.

Уч ойда 108 мингдан ортиқ қонун бузилишлар аниқланди — Давлат хизматлари агентлиги
26 апрель 2021, 15:23

Уч ойда 108 мингдан ортиқ қонун бузилишлар аниқланди — Давлат хизматлари агентлиги

Жорий йилнинг илк уч ойида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 108 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Шундан, 79 мингдан ортиғи муддат бузилиши ва 1129 таси ортиқча ҳужжат талаб қилишга тўғри келмоқда. Энг кўп қонунбузарлик коммунал ташкилотлари билан боғлиқ бўлиб, 88 509 та ҳолат қайд этилган. Натижада 20 нафар мансабдор ишдан олинган.

Ўзбекистон ва АҚШ президентлари исмлари қўйилган фирма номлари ўзгартирилди
23 январ 2021, 17:30

Ўзбекистон ва АҚШ президентлари исмлари қўйилган фирма номлари ўзгартирилди

«Шавкат Миромонович Мирзиёев» номи билан рўйхатга олинган оилавий фирма номи «Toshkent Chilonzor Trade», «Joe Biden» МЧЖ эса «White Eagle 070» этиб қайта номланди.

ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ойликка ишлагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
15 декабр 2020, 16:14

ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ойликка ишлагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

«Газета.uz»нинг Тошкентдаги ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ставка ойлик билан ишлагани ҳақида хабарига муносабат билдирилди. Давлат хизматлари агентлиги ходимлар меҳнатига тўлиқ ҳақ олганини қайд этди. Уларнинг нима сабабдан ва айнан қачондан ярим ставкага ўтказилгани ҳақидаги масала эса очиқ қолмоқда.

Пойтахтдаги ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ойликка ишлагани маълум бўлди
13 декабр 2020, 14:30

Пойтахтдаги ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ойликка ишлагани маълум бўлди

Тошкент шаҳрида жойлашган 11 та Давлат хизматлари марказлари ходимлари 10 ой давомида ярим ставка ойлик маошга тўлиқ иш режимида фаолият юритгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат бўйича ДХА Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Санжар Абдуллаев: «Тўғри, тўлиқ ставкада эмас. Лекин, ярим ставка дегани у мажбурий эмас, ишлаганига албатта ҳақ тўланган. Қонунга зид равишда меҳнат олиб бормаган», — дея тушунтириш берди.

Ўзбекистонда илк бор электрон апостиль жорий этилади
9 декабр 2020, 17:39

Ўзбекистонда илк бор электрон апостиль жорий этилади

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасига кўра, Апостиль қўйишни электрон кўринишга ўтказиш белгиланмоқда. Апостильни махсус электрон дастури орқали ҳимояланган электрон ҳужжат шаклида қўйиш таклиф этилмоқда.

Тошкентдаги 11та ДХМда surdo-online планшетлари ишга туширилди
4 ноябр 2020, 11:48

Тошкентдаги 11та ДХМда surdo-online планшетлари ишга туширилди

Тошкентдаги 11 та туман Давлат хизматлари марказларида тажриба тариқасида surdo-online планшетлари ишга туширилди. Эндиликда гапириш ва эшитиш билан боғлиқ имконияти чекланган шахслар сурдо таржимонсиз исталган давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Давлат хизматлари агентлигига директор тайинланди
30 июл 2020, 11:40

Давлат хизматлари агентлигига директор тайинланди

Улуғбек Муҳаммадиев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди.

Вафот этган ДХА ходимида ҳам коронавирус аниқланган
16 июл 2020, 12:53

Вафот этган ДХА ходимида ҳам коронавирус аниқланган

Адлия вазирлиги матбуот котиби Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бош юрисконсульти Адҳамжон Дехканов вафот этганини, ҳамда унда COVID-19 инфекцияси аниқланганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг